14 Май 2020 йил 679

Сардоба: Дўстлик маҳалласидаги фуқароларни рўзғор буюмлари кўч-кўронларини вақтинча яшаш манзилларига етказиб бериш учун 2374 та юк автомобиллар жалб этилди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 май куни Сардоба сув омбори дамбасида содир бўлган ўпирилиш натижасида Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги бир қатор яшаш массивларига сув тошқини зарар етказди. Натижада сув босган ва босиши мумкин бўлган худудлардаги аҳоли хавфсиз худудларга эвакуация қилинди. Зудлик билан сув тошқинини тўхтатиш ва оқибатларини бартараф қилиш юзасидан Хукумат комиссияси тузилди ва ишга киришди.

Аҳолини бошқа жойга эвакуация қилиш, кўчириш билан боғлиқ ишларни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги ишчи гуруҳига юклатилган.

Хукумат Комиссияси томонидан Сардоба тумани Дўстлик махалласи марказидан кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари қурилиши режалаштирилди. Юқоридагиларни инобатга олиб ушбу белгиланган худудлардага сув босган хонадонлар ва бошқа бинолар бузилиб, тозаланиб, жойларини текислаш ишлари жадал бошлаб юборилди.

Биринчи навбатда, хизматга жалб қилинган Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан жами 2374 та юк автомобиллари Дўстлик маҳалласидаги фуқароларни рўзғор буюмлари кўч-кўронларини вақтинча яшаш манзилларига етказиб бериш учун олиб келинди.

Бундан ташқари жойларни текислаш, сув ва бошқа чиқиндилардан тозалаш учун эса 180 та эксковатор, 15 та булдозер, 170 та юклагич (погрузчик), 25 та грейдер, 276 та фекалевоз, 305 та трактор ҳамда 590 тиркамалари  жалб этилди.

Шу ўринда Сардоба сув омборида содир бўлган тошқин натижасида зарар кўрган ҳудудларда куну-тун Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан елкама-елка хизмат олиб бораётган барча Ички шилар органлари ходимларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Биз бирмиз! Барча синовларни биргаликда енгамиз!    

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech