4 Май 2020 йил 566

"Саҳоват ва Кўмак" умумхалқ харакати Гулистон тумани 3-сектор ҳудудида давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 12 март куни 64-сонли Фармойиши ҳамда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг 2020 йилдаги 14 март куни 25 сонли Фармойишлари ижросини таъминлаш юзасидан Гулистон тумани ҳудудига коронавирус кириб келишининг олдини олиш ва аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш чора-тадбирлари ўтказилаётгани сабабли, Гулистон туманида "Саҳоват ва Кўмак" умумхалқ харакати бўйича 3-сектор ҳудудида яшовчи эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш истагини билдирган, саҳоватпеша тадбиркор, ташкилотлар ва хайрихоҳ шахслар аниқланиб, шаклланган рўйхатдаги оилаларга  ихтиёрий бириктирилди.

Ушбу бириктирилганларга 3-сектор худудидаги эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам маҳсулот (озиқ - овқат ва ноозиқ овқат), пул (нақд, пластик) ва бошқа (ишга жойлаштириш, томорқасига ёрдам, чорва, парранда ажратиш ва ҳ.к) кўринишида  амалга  оширилиши тушунтирилди.

Гулистон тумани 3-секторига қарашли “Бешбулоқ” ҚФЙ ҳудудида яшовчи 10 нафар эҳтиёжманд оилаларга секторга бириктирилган хомийлар “Чўлпон ота юлдузи” МЧЖ раҳбари Чўлпонов Бахром Толибжонович ҳамда "LUSTY BUSINESS" МЧЖ рахбари Мусаев Санжар Мирзаевичлар томонидан Гулистон туман ИИБ бошлиғи подполковник А.Д.Файзиев бошчилигида жами 3 500 000 сўмлик 8 турдаги (картошка, пиёз, сабзи, ун, гўшт, ўсимлик ёғи, шакар ва гуруч) озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шу каби ҳайрия ишлари Гулистон тумани ИИБ ходимлари томонидан хомийларни жалб этган ҳолда доимий равишда ташкил этилиб келинмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech