12 Май 2020 йил 566

«Саҳоват ва кўмак» умумҳалқ ҳаракати Ширин шаҳрида ҳам давом этмоқда.

«Саҳоват ва кўмак» умумҳалқ ҳаракати давлатимиз ва ҳалқимиз қудратининг амалий намоёнига айланишига ишонаман, — дея таъкидлаган Президентимиз Ш.М.Мирзиёев.
Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати йўлга қўйилди.

Ширин шаҳрида ҳам “Саховат ва кўмак” умумҳалқ ҳаракати доирасида кўплаб кам таъминланган, эҳтиёжманд, моддий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмак бериб келинмоқда.

Бу борада шаҳарнинг 3-сектор худудига кирувчи «Дўстлик» ва «Нуробод» маҳаллалари худудида яшовчи 15 та эҳтиёжманд, ўзгалар кўмагига муҳтож ҳамда ногиронлиги бўлган оилалар ҳолидан ҳабар олинди ва уларга 12 турдаги озиқ овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, инсондан меҳр-мурувват яхшилик қолади. Синовли кунларда барчамиз бирлашиб елкама-елка ҳаракат қилсак барчасини енгиб ўтамиз. Бу каби саховат тадбирлари вилоятимизнинг барча ҳудудларида 3-сектор раҳбарлари томонидан мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech