«Саҳоват ва Кўмак». Сирдарё тумани ўтказилиб келинаётган ана шундай умумхалқ ҳайрия ҳаракати 3-сектор ҳудудида давом этмоқда.
Яхшилик, хайр-саховат, меҳр-оқибат, силаи-раҳм каби улуғ фазилатлар доимо инсонга зийнат бўлиб келган. Бундай олижаноб хислатларни ўзида мужассам эта олган инсонгина эл-юртнинг оғирини енгил қила оладиган фазилатли шахс ҳисобланади. Бинобарин, инсон эзгулик йўлида саъй-ҳаракат қилса, умрига, ризқига барака киради, ҳаёти осуда, қалби хотиржам бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 12 март куни 64-сонли Фармойиши ҳамда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг 2020 йилдаги 14 март куни 25 сонли Фармойишлари ижросини таъминлаш юзасидан Сирдарё тумани ҳудудига коронавирус кириб келишининг олдини олиш ва аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш чора-тадбирлари ўтказилаётгани сабабли, Сирдарё туманида «Саҳоват ва Кўмак» умумхалқ харакати бўйича 3-сектор ҳудудида яшовчи эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш истагини билдирган, саҳоватпеша тадбиркор, ташкилотлар ва хайрихоҳ шахслар аниқланиб, шаклланган рўйхатдаги оилаларга ихтиёрий бириктирилди.
Сирдарё тумани 3-секторига қарашли “Илгор” МФЙда 11 нафар, “Фаровон” МФЙда 5 нафар, “Қуёш” МФЙда 5 нафар, “Элобод” МФЙда 5 нафар, “Заршунос” МФЙда 5 нафар, “Интилиш” МФЙда 4 нафар, “Наврўз” МФЙда 5 нафар жами жами 40 нафар кам таъминланган оилаларга "INTER MILK" МЧЖ раҳбари Нурмухаммедов Ойбек ҳомийлигида 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари “Саховат ва кўмак” умумхалқ харакати давомида тарқатилди.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, инсондан меҳр-мурувват яхшилик қолади. Синовли кунларда барчамиз бирлашиб елкама-елка ҳаракат қилсак барчасини енгиб ўтамиз. Бу каби саховат тадбирлари вилоятимизнинг барча ҳудудларида 3-сектор раҳбарлари томонидан мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.