23 Январ 2021 йил 50

Сайхунобод туманида Вилоят ИИБ, вилоят ДХХ бошлиғининг ўринбосарлари, Сайхунобод туман хокими ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган учрашувда Вилоят ИИБ, вилояти ДХХ бошлиғининг ўринбосарлари, Сайхунобод туман хокими туман ёшларни қийнаётган муаммоларни ўрганиб чиқдилар.

Бугунги кунда Давлатимиз рахбари  томонидан ёшларга жуда катта имконият ва шарт-шароитлар яратиб беришга алоҳида аҳамият қаратиб, мамлакатимизда 2021 йил “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб номлангани ёшлар билан учрашувларда очиқ мулоқот ўтказиш хақида ёшларни онги, дунё қарашларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида қатнашчиларига ёшлар сектор раҳбари билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот ўтказиш хамда ёшлар томонидан дуч келаётган муаммоларни хал этиш тўғрисида тадбиркорликга кенг имкониятлар яратилаётганлигини, мамлакатимиз ёшларини билимли, юксак салоҳиятли, дунё ёшлари билан рақобатлаша оладиган авлодлар этиб тарбиялаш хар бир раҳбарнинг биринчи галдаги вазифаси эканлиги такидланди.

Сайхунобод туманида яшовчи ёшлар билан Гулбулоқ МФЙда жойлашган мусиқа мактабида ўтказилган учрашув ёшларни мурожаати кўриб чиқилди. Ҳар бир ёшлар билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган муаммоларини жойида бартараф этиш чоралари кўрилиши, муддат талаб қиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотлар билан кўриб чиқилиши тушунтирилди. 

Учрашув давомида Гулбулоқ МФЙ, Шифокорлар кўчаси 41-уйда истиқомат қилувчи Султонов Абзолшох хозирги вақтда ишга мухтожлигини, ўқишни чилангарлик йўналишида тамомлаганлиги, лекин чиланганрлик ишлари билан шуғулланаолмаслигини маълум қилди. Бу масалада туман бандликка кўмаклашиш ходими томонидан бир нечта иш ўринлари таклиф этилганда фуқаро А.Султонов туман маркази худудидан иш ўрин топиб беришда ёрдам сўраганлиги боис, туман Тоза худуддан иш таклиф этилганда рад жавобини берганлигини гапириб ўтиб, фуқарога тушунтириш берди. Фуқаро Ф.Элмуродов катта тадбиркорлик билан шуғулланиши истаги борлигини ва катта миқдорда кредит олишда амалий ёрдам беришини сўради. Унга амалга оширмоқчи бўлган ишларини режасини олиб келишини, хужжатларини банк ходимлари билан ўрганиб чиқишлиги юзасидан тушунтириш берилди. Масалалар юзасидан масъуллар 50 нафар йиғилиш қатнашчилари билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказишди ёшлардан келиб тушган мурожаатлар бир хил мазмунда бўлганлиги боис ушбу мурожаатларни ўз жойида тўлиқ тушунтириш бериш орқали бартараф этилди.          

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech