24 Июл 2020 йил 388

Сайхунобод туманида карантин қоидалари кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда.

Сайхунобод тумани ҳудудига коронавирус кириб келишини олдини олиш ва аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, хорижий давлатлардан кириб келган фуқароларни 14 кунлик тиббий кузатувга олиш бўйича Сайхунобод туманида хозирги кунда жами 27 та тиббий кузатувга олиниб уй шароитида жами 22та фуқаролар оиласи билан карантинга олинган бўлиб, ушбу фуқароларнинг карантин шароитида бўлишини ҳамда ушбу махаллаларда яшовчи бошқа фуқароларнинг  карантин қоидаларига тўлиқ амал қилишини таъминлаш мақсадида туман профилактика инспекторлари томонидан карантинга олинган хонадонлар белгиланган тартибда текширилиб, карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиши, белгиланган карантин муддати вақтида яшаш уйидан чиқмаслиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.Туман худудида уй шароитида тиббий кузатувга олинган хонадонларда яшовчи фуқароларни
27 тасини яшаш уйидан чиқмаслик ва карантин қоидаларига яъни тиббий ниқоб тақиб юришлари бўйича расмий огоҳлантирилди.

Сайхунобод туман ИИБ, Миллий гвардия ва туман Санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш бўлими ҳодимларидан иборат бўлган коронавирус пандемиясининг тарқалишини олдини олишга қаратилган махсус гуруҳ тузилиб, ушбу гуруҳ туман ҳудудида автобусда айланиб, карантин қоидасига амал қилишлик тўғрисида тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борди.

Хозирги кунда туман худудида жами 27 та фуқаро тиббий кузатувга олинган бўлиб, шулардан эркаклар 16та, аёллар 11 та, вояга етмаганлар 1тани ташкил этиб, оилалар сони эса 27тани ташкил этмоқда.

Ҳозирда кунда коронавирус тадбирига жалб қилинганлар вилоят ИИБ ҳодимлари 2 нафар, туман ИИБ ходимлари 28 нафар, туман Санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш бўлимидан
3 нафар ҳодимлар ажратилган.

Сайхунобод тумани ҳудудига коронавирус кириб келишининг олдини олиш ва аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, фуқаролар томонидан тиббий ҳимоя ниқобларидан фойдаланишлари, қўлларини антисептик воситалар билан дезинфекция қилишларини, шахсий санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари, фуқаролар билан коронавирус бўйича тушунтириш ишларини олиб борилмоқда, жамоат жойларига чиқмасликлари, одамлар билан мулоқотда масофа сақлашлари, тана ҳарорати кўтарилганда зудлик билан тиббий муассасаларга мурожаат қилишлари бўйича тарғибот ишлари ходимлар томонидан олиб борилмоқда.

Туман  худудида тиббий кузатувга олинган хонадонларга ва кўчалар  бошларига “Диққат карантин” каби мазмундаги белгилар кўринарли жойларга ўрнатилди.

Туман худудида уй шароитида тиббий кузатувга олинган хонадонларда яшовчи фуқаролар яшаш уйидан чиқганликлари ҳамда фуқаролар томонидан тиббий ниқоб тақиб юрмаганликлари учун 1425 нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Туман ҳудудига коронавирус кириб келишини олдини олиш бўйича 5 та блокпостлар ташкил қилинди. 1-блокпост Иттифоқ маҳалласига кириш жойида, 2-блокпост Нуробод маҳалласи ҳудудида, 3-блокпост туман ҳудудидан Тошкент вилоятига чиқиб кетиш жойи, 4-блокпост Фаровон МФЙ худудиди жойлашган, 5-блокпост Янгиҳаёт маҳалласидан чиқиш жойида ташкил қилинган бўлиб, барча постларда икки смена асосида иш ташкил қилинган. Ушбу блокпостларга туман ИИБ томонидан 20 нафар ва Сирдарё вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Сайхунобод туман бўлими томонидан 6 нафар ходимлар ажратилган.

Бугунги кунда карантин қоидасига амал қилмай ниқобсиз юрган
20 нафар фуқароларга, Республика махсус комиссиясининг 30-сон баёнига мувофиқ туман миқёсида автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича жами 15 та автотранспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилиб, 1 та автотранспорт ҳайдовчисига нисбатан Ўз.Рес. МЖтКнинг 54-моддаси 2-қисми, 14 та автотранспорт воситаларининг ҳайдовчиларига нисбатан Ўз.Рес. МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech