10 Феврал 2021 йил 429

Сайхунобод тумани ИИБ бошлиғи ўринбосарига пора таклиф қилган шахс қўлга олинди.

2021 йил 05 февраль куни соат 14:10ларда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Сирдарё вилояти бўйича бўлими, вилоят ИИБ КваИЖҚКБ, ЭКБ ҳамда Департаментнинг Сайхунобод тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Сайхунобод тумани ҳудудида жойлашган “Жисмоний тарбия ва спорт бўлими” маъмурий биносининг олдида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Сайхунобод тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари С.Б фуқарони бир неча маротаба огоҳлантиришига қарамасдан, фуқаро С.Х ўзига нисбатан тўпланган хужжатларни (мактаб хисобидаги кўмир махсулотини талон-тарож қилиниши) келгусида тергов ва суд органларига ўтказмаслик ва хужжатларни йўқ қилиши эвазига 3.900.000 сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида ходимнинг Матиз русумли 20* J 477 DA давлат рақам белгили автомашинасининг бордачок қисмига қўйган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.Хга Сайхунобод тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech