Сайхунобод тумани 3-сектор ҳудудида «Саҳоват ва Кўмак» умумхалқ ҳайрия ҳаракати давом этмоқда.
Шавкат Мирзиёев: “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати – давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнидир.
Яхшилик, хайр-саховат, меҳр-оқибат, силаи-раҳм каби улуғ фазилатлар доимо инсонга зийнат бўлиб келган. Бундай олижаноб хислатларни ўзида мужассам эта олган инсонгина эл-юртнинг оғирини енгил қила оладиган фазилатли шахс ҳисобланади. Бинобарин, инсон эзгулик йўлида саъй-ҳаракат қилса, умрига, ризқига барака киради, ҳаёти осуда, қалби хотиржам бўлади.
Сайхунобод туман ИИБ 3-секторга қарашли 6 та маҳаллада жами 279 та кам таъминланган оилалар мавжуд бўлиб, ушбу оилаларнинг ҳар бирига ҳомийлар бириктирилган.
Ушбу оилалардан “Дўстлик” МФЙда жами 27 та оиладан 19 нафар оилага, “Синтоб” МФЙда жами 44 та оиладан 3 нафар оилага, “Пахтакон” МФЙда 23 нафар оиладан 4 нафар оилаларга, “Турон” МФЙда жами 47 та оиладан 8 нафар оилага, “Шодлик” МФЙда жами 59 та оиладан 5 нафар оилага, “Гулбулоқ” МФЙда жами 79 та оиладан 4 нафар оилага жами бўлиб 44 нафар кам таъминланган оилаларга Республикамиз ҳудудида олиб борилаётган “Саховат ва кўмак”умумхалқ ҳаракати давомида Сайхунобод туман ИИБ томонидан 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Бундан ташқари, 3-секторга қарашли маҳалларга бириктирилган ҳомийлар томонидан ҳам мунтазам равишда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилиб келинмоқда. 3-секторга қарашли “Дўстлик” МФЙда 27 та оиладан 15 нафар оилага туман ИИБ томонидан хомийлик қилиниб, мунтазам равишда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиб келинмоқда.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, инсондан меҳр-мурувват яхшилик қолади. Синовли кунларда барчамиз бирлашиб елкама-елка ҳаракат қилсак барчасини енгиб ўтамиз. Бу каби саховат тадбирлари вилоятимизнинг барча ҳудудларида 3-сектор раҳбарлари томонидан мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати