13 Ноябр 2020 йил 391

Сайёр қабул. Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан фуқаролар мурожаатлари тингланди.

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Бугунги кунда халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг бош вазифасига айланди.

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.

Шу маънода, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Мавлянов Янгиер шаҳрида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Тадбирда шаҳар Халқ қабулхонаси раҳбари, шаҳар сектор раҳбарлари, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок этди. Сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Мурожаатларнинг мазмунига эътибор қаратадиган бўлсак, асосан фуқаролик паспортларини олиш, тиббий хизматни яхшилаш, маҳалла кўчаларига тош-шағал ётқизиш масалаларида муаммолар билан мурожаат қилинди.

Сайёр қабулда 20 нафар фуқаро томонидан 16 та масалани ўртага ташланди. Ушбу мурожаатлардан 9 таси жойида ҳал этилди. 5 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. 2 таси ҳал этиш учун йўл харитасига киритилди.

Зеро, халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.

Бундай сайёр қабуллар вилоятимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech