24 Ноябр 2020 йил 314

Сайёр қабул: муаммолар жойида ҳал этилмоқда.

Бугун туманимизда инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар ана шулар жумласидандир.

Бугун Мирзаобод туманида Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ш.Ш.Шарипов томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида 22 нафар фуқаролар қабул қилиниб уларнинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг мазмунига эътибор қаратадиган бўлсак, уй-жой масаласида, фуқаролик паспортини олиш масласида, кредит олиш масаласида, тадбиркорлик, коммунал соҳада, моддий ёрдам ҳамда пул олди-бери масаласида бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 9 таси қабулнинг ўзидаёқ қаноатлантирилди. Қолган 13 таси бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.

Бундай сайёр қабуллар вилоятимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech