30 Апрел 2020 йил 586

“Саховат ва кўмак” умумхалқ харакати давом этмоқда.

«Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнига айланишига ишонаман, — дея таъкидлаган Президент

Жорий йил 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини ташкил этиш бўйича топшириқ берган эдилар.

Ушбу топшириқлар асосида Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ташаббуси билан вилоят 3-секторларидаги кам таминланган эхтиёжмат оилалар сони таҳлил қилинмоқда. Бундан кўзланган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланадиган оилаларни аниқланиб уларга «Саҳоват ва кўмак» умумҳалқ харакати доирасида ёрдам кўрсатишдир.

Шундай умумхалқ ҳаракати доирасидаги тадбирлар Гулистон туманида ҳам ўтказилиб келинмоқда. Гулистон тумани 3-сектор раҳбари А.Файзиев томонидан "Саҳоват ва кўмак" умумҳалқ ҳаракати доирасида “Чортоқ” маҳалласида яшовчи 10 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, улар 10 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Ҳулоса ўрнида айтадиган бўлсак, инсондан меҳр-мурувват яхшилик қолади. Синовли кунларда барчамиз бирлашиб елкама-елка ҳаракат қилсак барчасини енгиб ўтамиз. Бу каби саховат тадбирлари вилоятимизнинг барча ҳудудларида 3-сектор раҳбарлари томонидан мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech