4 Июл 2020 йил 370

Регистраторда қайд этилган қоидабузарлик бўйича ҳайдовчига чора кўрилди

2020 йил 02 июл куни ижтимоий тармоқларда "Сирдарё вилояти Боёвут туман ИИБ ходими Ўткир Абдужабборовга тегишли автомобил давлат рақами 20 Р 055 DA йўлда тез ёрдам мошинасига халақит қилиб, светафорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб кетмоқда." деб номланган видеолавҳа тарқалди.

Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, ушбу видеолавҳада кўрсатилган "Ласетти" русумли 20 Р 055 DA давлат белгили автомашина ҳайдовчиси 1998 йил туғилган Набиев Хасан Нурали ўғли эканлиги аниқланиб унга нисбатан Йўл ҳаракати қоидаларининг 31-бандини яъни тақиқловчи "Қизил" чироқда ҳаракатланганлиги сабабли UZ 20 серияли 20 -016680 рақамли маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Юқоридаги ҳолат Ички ишлар органлари ходимлари билан юз бермаслик бўйича бошқарма маъсул ходимлари томонидан Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимларига тушунтириш ишлари олиб борилиб, уларга қаттий интизомий чоралар кўрилиши бўйича огохлантириб ўтилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech