8 Июл 2021 йил 767

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларларда тарқалган “Сирдарё тумани Ички ишлар бўлимининг зўравонлиги. Карантин баҳона қасд олиш йўли” сарлавҳаси остида тарқалган видео мурожаат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ушбу видео мурожаатдаги ҳолат жорий йилнинг 06 июль куни Сирдарё тумани ИИБ ходимлари томонидан жамоат тартибини сақлаш ва коронавируснинг кириб келишини ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Махсус комиссиянинг 2021 йил          25 июнь кундаги 74-сонли йиғилиш баёни қарор қисмининг 2-қисми “б” банди (Жорий йилнинг 28 июнь кунидан бошлаб Республика бўйлаб кўнгилочар объектлар-ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, билярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари- кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 08:00дан 20:00га қадар рухсат бериш) ижросини таъминлаш мақсадида, Сирдарё шаҳридаги “Баҳор” ва “Ёшлик” маҳаллаларига пиёда патруль йўналишига хизмат олиб бораётган вақтда юзага келган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган. Хизмат текшируви хулосасига кўра қўшимча ахборот берамиз.

Шу ўринда тадбиркорлар ва фуқароларимиздан юртимизда пандемия билан боғлиқ юзага келган вазиятни тўғри қабул қилишларини, касалликни тарқалишини олдини олишда ўзлари ва ўзгалар ҳаётига бефарқ бўлмасликларини сўраб қоламиз.  

Text to speech