Расмий муносабат: Сирдарёлик уста: "Ниқоб тақмаганим учун ИИБ полковниги уриб қовурғамни синдирди" номли мақола юзасидан.
2020 йил 18 июн куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “Сирдарёлик уста: "Ниқоб тақмаганим учун ИИБ полковниги уриб қовурғамни синдирди" номли мақола тарқалиб, фойдаланувчилар томонидан баҳс мунозараларга сабаб бўлди.
Ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, қуйидагилар маълум бўлди. 2020 йил 02 июнь куни соат тахминан 18:00ларда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ 2-сон ИИБ профилактика инспектори катта лейтенант А.Усмонов маъмурий ҳудуди, “Бўстон” маҳалласида фуқаролар орасида карантин қоидаларига амал қилишлари юзасидан тарғибот ишларини олиб бориб, кўп қаватли уйларни олдида ўтирган фуқароларга оралиқ масофа сақлашлари юзасидан тушунчалар бериб юриб, “Бўстон” маҳалласи ҳудудида бир нотаниш фуқаро профилактика инспекторида шубха туғдирган ва ушбу фуқарони соч-соқоли ўсган, уст-боши тартибсиз аҳволда бўлганлигини ҳамда қўлида ўзига тегишли бўлмаган автомашина калити борлигини кўриб, шубҳа уйғотган. Профилактика инспектори катта лейтенант А.Усмонов фуқарони тўхтатиб, шахсини сўраган вақтида ўзини “Ўткир” деб таништирган фуқаро шахсини тасдиқловчи ҳужжатини тақдим қила олмаганлиги сабабли, ушбу шахсни шахсига аниқлик киритиш мақсадида профилактика инспектори катта лейтенант А.Усмонов автомашинасига миндириб Гулистон шаҳар ИИО ФМБ 2-сон ИИБ биносига олиб келиб, шахсига аниқлик киритилиб, ушбу фуқаро Боборахимов Ўткир Мирсаитович эканлигини аниқлаган. Фуқаро Ў.Боборахимов билан профилактик суҳбат ўтказиб, ИИБ биносидан чиқариб юборган.
Фуқаро Ў.Боборахимов билан суҳбат давомида уни бирон-бир шахс урганлиги, бирон-бир жанжал бўлганлиги ёки бирон-бир шахснинг ҳатти-харакатларидан норози бўлиб мурожаат қилмаган лекин, 2020 йил 04 июнь кун Ў.Боборахимов Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филилалига мурожаат қилиб, 2020 йил 02 июнь куни Гулистон шаҳар “Бўстон” маҳалласи ҳудудида ўзига нотаниш бўлган шахс урганлиги тўғрисида маьлум қилган. Шундан сўнг, Ў.Боборахимов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “1007” ишонч телефон рақамига қўнғироқ қилиб, 2020 йил 02 июнь куни “Бўстон” маҳалласи ҳудудида уни “прокуратура” ходими урганлигини маьлум қилган. Ушбу ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари ўтказилиб, Ў.Боборахимовдан тушунтириш хати олинганида, Ў.Боборахимов ўзини тушунтириш хатида “Жасур” исмли ИИБ ходими урганлигини маьлум қилган. Қарангки ушбу 3 мурожаатда нотаниш бўлган шахс урганлиги, “прокуратура” ходими урганлигини ҳамда “Жасур” исмли ИИБ ходими урганлигини маълум қилган лекин, ижтимоий тармоқда йўлланган мурожаатда эса ИИБ полковниги уриб қовурғамни синдирди деган важни қўллаган.
Бундан кўриниб турибдики, мурожаатчи томонидан келтирилаётган ушбу важларда бирон-бир асос ва мантиқ йўқ. Бу фақатгина Ички ишлар органлари ходимларини обрўсини тўкишдан бошқа нарса эмас. Фуқаро Ў.Боборахимов қайсидир ишлари учун прокуратура ёки Ички ишлар органлари ходимларидан аламзадалик, норозилик кайфиятида юрганлиги учун “OzodMikrafon” ва “BUGUNUZ” норасмий ташкилотларига “ниқоб тақмаганим учун мени ИИБ полковниги уриб қовурғамни синдирди” деб мурожаат қилган. Мазкур хабар ҳеч қандай асосга эга эмас.
Шу ўринда фуқароларимиздан ҳар қандай мурожаатларини ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига сохта ва ёлғон хабарларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида, Гулистон шаҳар прокуратурасида ҳамда Гулистон шаҳар ИИО ФМБда дастлабки суриштирув ишлари ўтказилиб, шаҳар ИИО ФМБ маъсул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.