Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда "Кемага тушганни жони бир. Матизни айби эвакуаторга чиққаними, тезликни оширдиз деб уйига жарима хати кепти" деб номланган мақола юзасидан
2020 йил 09 апрел куни Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилаётган рейд тадбири давомида Матиз русумли 20 Ғ 814 DA давлат рақам белгили автомашина ҳайдовчиси Карантин қоидаларини бузиб Гулистон шаҳрида ҳаракатланиб юрганлиги сабабли ҳайдовчига унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.
Матиз автомашинаси жарима майдончасига "Мерседес-Бенц Спринт" русумли 20 Е 298 DA давлат белгили махсус эвакуватор юк машинасида олиб кетилаётган вақтида Гулистон шаҳар Ўзбекистон кўчасида юқори тезлик 60 км/соат белгиланган жойда 70 км/соат тезликда ҳаракатланиб кетаётганлиги тезликни ўлчовчи асбоб яъни "радар"га тушган.
Худди шундай ўз навбатида "Радар" тезлик ўлчовчи мослама автоматик тартибда ушбу махсус эвакуватор автомашинаси устида ортилган Матиз русумли 20 Ғ 814 DA давлат рақам белгили автомашинани ҳам суратга олиб КСУБД базасига жўнатилган. Қарор ижро этишлик учун Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимига келиб тушгандан сўнг эса уни асослигини ва бошқа реквизитлари тўғрилигини тасдиқлаш вақтида фақатгина "Мерседес-Бенц Спринт" русумли 20 Е 298 DA давлат белгили махсус эвакуватор юк машинаси тезликни оширганлиги сабабли жарима солиш тўғрисидаги қарор тасдиқланиб, қоидабузарнинг яшаш манзилига почта орқали жўнатилган.
Бу ҳолатда ижтимоий тармоқларда "Матиз автомашинаси ҳайдовчиси уйига жарима хати келди" деб нотўғри талқин қилинган. Аслида фақатгина махсус эвакуатор автомашинасига нисбатан жарима қарори тасдиқланган ва манзилиги жўнатилган, Матиз автомашинасига эса қарор тасдиқланмаган ва ҳайдовчининг уйига ҳеч қандай жарима хати бормаганлигини маълум қиламиз.