3 Май 2020 йил 448

Расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқларда, Бугун “Жаҳон матбуоти эркинлиги куни”миди?! Аммо, лекин, бироқ Сирдарёдаги Ички ишлар ходими тўйни азага айлантирмоқчими?! деб номланган мақола кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Мақолада келтирилишича Сирдарё Олимпия заҳиралари коллежига жойлаштирилган одамлар билан гаплашиб, шароитлари ҳақида репортаж тайёрлашга келишгани, бироқ ўша ердаги Ички ишлар ходимлари тасвирчиларни олиб кетишганлигини, “Операторни нега олиб кетяпсиз”, деган саволга орган ходими “Сиз қонун талабларига қаршилик қиляпсиз”, деганлиги, қандай қонун талаблари бузилгани ҳақидаги саволга жавоб бермаганлиги ва “Обор, записларни кўрасан, ўчириб ташлайсан”, дея буйруқ берганлиги такидланиб видеолавҳа илова қилинган.

2020 йил 03 май куни соат тахминан 12-00 ларда “Гулистон Олимпия захиралари мактаб интернатига карантин қоидаларини бузган ҳолда, ўзларини таништирмасдан нотаниш бўлган икки нафар фуқаролар кириб, фуқароларни видео тасвирга олиб юрганлиги, шу сабабдан ётоқхонага масъул қилиб бириктирилган Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушбу фуқаролардан ўзларини таништиришлари сўралганда ҳеч қандай ҳужжат кўрсатмаганликлари учун шахсига аниқлик киритиш мақсадида 2-сонли ички ишлар бўлимига олиб борилиб шахсига аниқлик киритилиб, 15-20 дақиқа ўтгандан сўнг “Гулистон Олимпия захиралари мактаб интернатига қайтариб олиб келинган. 

Юқоридаги ҳолат бўйича Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшуруви ўтказилиб, хизмат текшируви хулосасига кўра ходимларнинг хатти-ҳаракатлари хар тарафлама ўрганилиб интизомий чоралар кўрилади. 

Ушбу синовли кунларда табиий офатдан жабр кўрган фуқароларга хукуматимиз томонидан ғамхўрлик қилинмоқда. Қолаверса тадбиркорларимиз ва хозирги холатни тўғри тушунган фуқароларимиз бирдамлик билан кўмаклашмоқдалар. Уларга Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирган ҳолда юртимизда тезкорлик, аниқлик, ҳолислик билан фаолият юритаётган барча оммавий ахборот воситалари ходимларини бугунги сана муносабати билан яна бир бор муборакбод этамиз.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech