22 Апрел 2020 йил 436

Расмий хабар! Хорижий фуқароларнинг визасиз ва вақтинча пропискасиз бўлиш муддатлари 2020 йил 5 майдан 1 июнгача узайтирилди.

Ҳурматли Сирдарёликлар ва вилоятимиз меҳмонлари!

Ўзбекистон Республикасига короновируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси”нинг 19-сонли йиғилиш баёнининг  2-бандига асосан республикамиз ҳудудида 30 ва 60 кунлик муддатга визасиз ҳамда электрон виза асосида кириб келган хорижий фуқароларнинг визасиз ва вақтинча пропискасиз бўлиш муддатлари 2020 йил 5 майдан 1 июнгача узайтирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига сайёҳ (“Т” турдаги виза) сифатида кириб келган ҳамда “чиқиш” (EXIT) визаси расмийлаштириб берилган хорижий фуқаролар ҳамда фуқаролиги йўқ шахсларнинг виза ва вақтинча прописка муддатлари уларнинг паспортлари ва ҳаракатланиш ҳужжатларига стикер ва штамп расмийлаштирмаган ҳолда, мавжуд виза ва вақтинча прописка штампига қўшимча ёзув киритиш ва муҳр билан тасдиқлаш орқали жорий йилнинг 1 июнга қадар бўлган муддатга узайтириб берилиши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, йиғилиш баёнининг 10-бандига асосан карантин даврида ўз вақтида паспорт олмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўз вақтида яшаш гувоҳномаси олмаган, унинг амал қилиш муддатини узайтирмаган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахсларга нисбатан жорий йилнинг 1 июлига қадар маъмурий жавобгарлик ва бошқа таъсир чоралари қўлланилмайди.

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

Text to speech