24 Сентябр 2022 йил 259

Қурол тўғрисида Қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар тўғрисида семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг МЖтКда фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларнинг мансабдор шахслари томонидан қурол ва унинг ўқ-дорилари билан муомалада бўлиш қоидаларининг бузилиши учун алоҳида маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланганлиги, қурол эгалари ва уларнинг яқин қариндошларини қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширув ўтказиш тартиби, шунингдек, қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар рўйхатлари тасдиқланганлиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ов қуролига эгалик қилишнинг энг кам ёши 21 дан 25 ёшгача оширилганлиги, калта стволли пневматик қуролнинг реализацияси тақиқланганлиги, барча турдаги пневматик қуролга (оғиз қисмидаги жоули ва калибридан қатъий назар) эгалик қилишни фақат ИИОнинг рухсатномаси асосида амалга ошириш ҳамда фуқаро эгалигида бўлиши мумкин бўлган бундай қурол сонини 3 дона билан чекланганлиги, қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳадя этиш тақиқланганлиги, шу билан бирга, Қонун 2022 йилнинг 2 сентябридан ва жавобгарлик масалалари қисмида 2 декабр куни кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 август кунидаги “Қурол тўғрисида қонунчилик такомиллаштирилиши ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиблари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг  айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 444-сон Қарори мазмун, моҳияти ҳамда унинг аҳамияти тўғрисида тушунчалар берилиб, 444-сон Қарорида Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 май кунидаги ЎРҚ-772-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация (олди-сотди) қилиш учун лицензияга эга бўлган Гулистон шаҳар Улуғ йўл маҳалласи Беруний кўчасида жойлашган “Барс-спортинг” МЧЖга қарашли овчилик дўкони орқали амалга оширилиши, калта стволли пневматик қуролларнинг реализация қилиши тақиқланганлиги, бошқа турдаги пневматик қурол эса параметрлари қандай бўлишидан қатъий назар фақат ИИОларининг рухсатномалари асосида сотиб олиниши назарда тутилганлиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Text to speech