7 Май 2022 йил 526

Пробация хизмати томонидан назорат остида турган шахслар билан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.11.2021 йилдаги ПФ-27-сон фармони ижросини таъминлаш борасида Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлими томонидан назорат остидаги шахслар билан бир қатор профилактик ишлар амалга оширилмоқда.
Назорат остидаги шахсларни ишга жойлаштириш, уларни ижтимоий мослаштириш, тиббий кўрикдан ўтказиш, иш ва яшаш жойларида профилактик сухбатлар ўтказиш ҳамда суд томонидан қўйилган чекловларга амал қилишларини тунги вақтларда ҳудудий профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда текшириш орқали улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган такрорий жиноятлар олди олинмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлими.

Text to speech