20 Март 2021 йил 339

Пробация хизмати ҳисобида турган шахслар назоратида Хотин-қизлар бўйича инспекторларнинг ўрни

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йилдаги тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 17 март куни ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси муҳим топшириқлар бўйича инспектори майор Т.А.Анваров, вилоят Ички ишлар бошқармаси Пробация бўлими катта инспектори капитан А.А.Ахмадхоновлар иштирокида вазирлик Малака ошириш институти Сирдарё филиалида сайёр  ўқув курсларига жалб этилган вилоят ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) инспекторлари билан давра суҳбати ташкил этилди. Майор Т.А.Анваров томонидан хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) инспекторларга пробация гуруҳи ходимлари билан ҳамкорликда пробация назоратида турган шахслар билан олиб бориладиган профилактик чора-тадбирлар, яъни, уларнинг яшаш жойларига бориб, оиласидаги маънавий-аҳлоқий муҳитни ўрганиш, муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар (оилавий низо, фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар)ни аниқлаб, манзилли чора-тадбирлар кўриш бўйича тушунчалар берилди.

 ИИВ Сирдарё академик лицейи директорининг ўринбосари майор   О.Ш.Суяров

Text to speech