Пробация гуруҳлари назоратида турувчи ишсиз ёшлар иш билан таъминландилар.
2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури ижроси хамда ёшларни касб-хунарга ўқитиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими ва Бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорлигида Мирзаобод тумани “Хақиқат” махалласида жойлашган “Касб-ҳунарга ўқитиш марказида” Пробация ҳисобида турган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Тадбирда Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туман ИИО Пробация гуруҳларида назоратда турган 35 нафар ёшлар таклиф этилиб, уларга бир қатор ўқув курслари хамда касбга йўналтирувчи ўқишлар таништирилди. Ушбу ўқув курсларига қизиқиш билдирган 8 нафар ишсиз ёшларга шу ернинг ўзида йўлланмалар берилиб, ўқув марказига жойлаштирилди. Давлатимиз томонидан ёшларга берилаётган бундай эътибор ва шароитлар ёшлар бандлигини таъминлаш хамда улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга мухим ахамият касб этади.
Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими.