18 Феврал 2021 йил 290

ППХ ва ЖТСБ Назорат лицензиялаш фаолияти гуруҳининг масъул ходимлари барча шахар-туманларнинг Овчилик ва балиқчилик бирлашмасига аъзолари ўртасида тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ППХ ва ЖТСБ Назорат лицензиялаш фаолияти гуруҳининг масъул ходимлари ҳамда Овчилик ва балиқчилик спорт бирлашмаси ходимлари ҳамкорлигида барча шахар-туманларнинг овчилик бирлашмалари аъзоларига тарғибот ишлари ўтказилмоқда.

Тадбирлар давомида Овчилик ва балиқчилик  бирлашмасига аъзо бўлиш, уларга тегишли хужжатларни расмийлаштириш тартиблари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлдаги “Қурол тўғрисидаги” ЎРҚ-550-сон Қонунининг мазмун моҳияти, аҳамияти тўғрисида тушунчалар бериб келинмоқда.

Text to speech