17 Сентябр 2020 йил 991

Пайшанба профилактика куни доирасида карантин тартиб-қоидалари назорати бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Ширин шаҳар ИИБ ХПБ ходимлари томонидан кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда карантин чекловларига амал қилиниши бўйича тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, кўчага ниқобсиз чиқмаслик, санитария гигиена қоидаларига риоя қилишлик, тўй ҳашамларни 30 кишидан оширмаслик каби тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Карантин эълон қилингандан шу бугунги кунга қадар 1034 нафар фуқаролар карантин қоидаларига риоя қилмаганликлари учун уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Шундан 27 нафарига нисбатан суд томонидан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 2 нафари карантин вақтида тўй ва ҳашамларни ўтказиш тартибини қўпол равишда бузганлиги учун, 3 нафари уй шароитида карантинга олинган вақтида карантин қоидасини бузганликлари учун тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Бугунги кунга қадар шаҳар ҳудудида карантинга олинган 463 нафар фуқаронинг 1213 нафар оила аъзолари жами бўлиб, 1677 нафар фуқаролар уй шароитида карантинга олинган.

Ҳурматли фуқаролар карантин қоидаларига амал қилинг. Зеро ўзимиз ва яқинларимиз соғлиғини асраш ўзимизнинг қўлимизда

Text to speech