18 Декабр 2020 йил 325

Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўйича масъул раҳбарларнинг касбий билим ва малакалари янада оширилди

Ўтган давр мобайнида Республикамизда қонунчиликни мустаҳкамлаш, криминоген ва ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, шунингдек “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини, “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси ҳамда“Хавфсиз ҳудуд” концепцияларини яратиш борасида бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Ушбу йўналишларда амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда ходимларнинг соҳага оид билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида жорий йилнинг 30 ноябрь кунидан 14 декабрь кунига қадар вилоят ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси раҳбарияти ҳамда туман-шаҳар Ички ишлар органлари бошлиқларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари билан вазирлик Малака ошириш институти Сирдарё филиалида хизматдан ажралмаган ҳолда “online” ва “offline” режимида малака ошириш ўқув курслари ташкил этилди.

“Ўқув машғулотлари давомида ходимларнинг жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича касбий билимлари ва малакалари янада оширилди”-дейди ИИВ Сирдарё академик лицейи директорининг ходимлар малакасини ошириш бўйича ўринбосари майор О.Ш.Суяров.

Ҳозирда бошқа соҳавий хизматлар ходимларининг ҳам касбий билим ва малакаларини янада ошириш мақсадида масофавий малака ошириш ўқув курсларини ўтказиш режалаштирилмоқда.

 

Text to speech