23 Июл 2020 йил 503

Падемия даврида Гулистон тумани ИИБ ходимлари фуқароларга карантин қоидаларига амал қилиш юзасидан доимий тарғибот ишлари олиб бормоқда.

Айни кунларда бутун дунё, хусусан мамлакатимизда ҳам коронавирус пандемияси сабаб халқимиз синовли кунларни бошдан кечирмоқда. Коронавирус пандемиясидан ҳимояланиш ва бу борада ваҳимага берилмасдан карантин қоидаларига қатъий амал қилиш саломатлигимиз муҳофазасида асосий омил ҳисобланади.

Шу боис, мамлакатимизда инфекциянинг кенг тарқалиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда касалликни даволашга барча куч ва воситалар сафарбар қилинди.

Гулистон тумани ички ишлар бўлими ходимлари коронавирус инфекциясининг туман ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқдалар.

Жумладан, фуқароларга карантин қоидаларига ва белгиланган чекловларга қатъий риоя этиш ва жамоат жойларида ниқобларни тақиб юриш бўйича доимий тарғибот ишлари олиб борилаяпди.

Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан дунё бўйлаб ёйилган бу офатни тинч, осайишта ва саросимага берилмасдан енгишнинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилаяпти, маҳалла, кўча ва бозорларда осуда ҳаракатни таъминлашга, йўлларда ҳаракатланишни чеклаш мақсадида ташкил этилган блок постларда кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Халқимизнинг осайишталик посбонлари томонидан туманнинг барча маҳаллаларида пандемиянинг ҳудудга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.

Ўз навбатида, фуқароларимиздан шуни илтимос қилиб қолар эдикки, карантин даврида кўча-куйда бемақсад юрмасдан, ўзингизнинг ва яқинларингизнинг соғлигини сақлаш мақсадида, уйларингизда бўлишларингизни сўраб қоламиз!

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech