28 Ноябр 2021 йил 419

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6196-сон Фармони амалда. Сирдарё вилояти ИИБда ўқув амалий семинари бўлиб ўтди.

Вилоят ИИБ бошлиғи Шуҳрат Ҳусанович Бўронов раислигида “Сирдарё вилояти ҳудудида “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифага киритилган маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш” мавзусида ўқув амалий семинари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 март кунидаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196-сон Фармони ижроси юзасидан Республикадаги барча маҳаллаларни криминоген вазиятдан келиб чиққан ҳолда “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратиб, профилактик тадбирларни ташкил етиш мақсадида Сирдарё вилоятидаги мавжуд 236 та маҳаллаларда жорий йилнинг 10 ойи давомида содир этилган жиноятлар таҳлил қилиниб, 91 та маҳаллалар “қизил”,  28 таси “сариқ” ва 117 таси “яшил” тоифаларга ажратилди.

Ушбу маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни барвақт олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида Сирдарё вилояти ИИБ ва шаҳар-туман ички ишлар органлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, соҳавий хизмат бошлиқлари 236 та маҳаллаларнинг барчасига "фуқаробай" тарзда ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича бириктирилди.

Ўқув семинарида бошқарма ҲПБ бошлиғи Ш.У.Уралов томонидан маҳаллаларга бириктирилган раҳбарларга маҳалладада жиноят келтириб чиқариши мумкин бўлган 32 тоифадаги шахслар билан "фуқаробай" тарзда ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича кўргазмали, тақдимот орқали тушунтириб, уларга услубий қўлланмалар тарқатилди. 

Text to speech