Ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи таблеткаларнинг ноқонуний айланишига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти Божхона бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳри ҳудудида гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи таблеткаларнинг ноқонуний айланувига қарши курашиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи З.Б бошқарувидаги «Некция 2» русумли автотранспорт воситаси Гулистон шаҳрига олиб кирувчи автомашиналар ҳаракатланувчи кўприк яқинида тўхтатилиб, ушбу автотранспорт воситасининг салони ва юкхонаси холислар иштирокида кўздан кечириш давомида автомашинадан 1 дона қоғоз парчасига ўралган яшил рангли, ўткир ҳидли, марихуана гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда борлиги, З.Б ёнида бўлган 2 дона гугурт қутисига ва 2 дона қоғоз парчаларига ўралган тахминан оғирлиги 6-7 грамм бўлган, яшил рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, қуруқ ҳолдаги марихуана гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддаларни ҳамда кон валютадан кесилган ҳолда 2 дона «Регапен 300 мг» номли кучли таъсир қилувчи таблеткаларни йўл четидаги ариққа улоқтираётган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатилиб холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинди.
Шунингдек, ушбу автомашина орқа ўриндиғида йўловчи сифатида келаётган Гулистон шаҳрида яшовчи А.А нинг ёнида таъқиқланган буюмлар бор ёки йўқлиги, холислар иштирокида текширилганда унинг ёнидан жами 76 дона «Зардекс 300 мг» номли кучли таъсир қилувчи таблеткалар борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.