30 Май 2020 йил 367

“Қорадори-2020” тадбири давомида яна бир оғувуруш қўлга олинди.

Инсоният таррақиётнинг янги-янги чўққиларини забт этмоқда. Бироқ жаҳонда халқлар, миллатлар келажагига таҳдид туғдирувчи бир қанча омиллар ҳамон сақланиб колмоқда. Ана шундай хатарлардан бири гиёҳвандлик балосидир.

2020 йил 27 май куни Сирдарё тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан “Қорадори-2020” тадбири давомида 75 ёшли Сирдарё туманида яшовчи фуқаро М.Мнинг уйи томорқасида экилган картошка олдида парваришлаб келинаётган 290 туп "Кўкнори" гиёҳвандлик ўсимлиги борлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.Мга нисбатан Сирдарё туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech