3 Октябр 2022 йил 876

“Қора дори-2022” кенг қамровли профилактик тезкор тадбири давомида Гулистон туманида яшовчи гиёҳфурушлар қўлга олинди.

Олинган тезкор маълумот ва “Қора дори 2022” кенг қамровли профилактик-тезкор тадбири давомида Сирдарё вилоят ИИБ ЖҚБ, ДХХ Гулистон тумани бўлинмаси ва Гулистон туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан Гулистон тумани Деҳқонобод шаҳарчасида жойлашган “Деҳқон бозор” ҳудудида 1982 йилда Гулистон туманида туғилган фуқаро А.Ф, 1978 йилда Гулистон туманида туғилган фуқаро С.А ҳамда 1979 йилда Гулистон туманида туғилган фуқаро У.Ш лар холислар иштирокида шахсий тинтув қилиниш жараёнида, дастлаб фуқаро С.А ёнида бўлган қора рангли целлофан пакетчага ўралган, яшил рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, қуруқ ҳолатдаги, назоратли ўлчовдан ўтказилганда, 1,98 грамм чиққан марихуана гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситани отиб юборади, фуқаро А.Ф эса фаол қаршилик кўрсатиб, қочишга ҳаракат қилади. Ушбу фуқаро ёнида бўлган қоғоз бўлагига ўралган назоратли ўлчовдан ўтказилганда, 1,69 грамм чиққан, яшил рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, марихуана гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситани олиб, савдо растасига отиб юборади ва фуқаро У.Ш нинг ўнг оёғидаги пайпоғи орасидан 1 дона 5000 сўм купюрадаги пулга ўралган, яшил рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, қуруқ ҳолатдаги, 1,91 грамм чиққан, марихуана гиёҳвандлик воситасига ўхшаш восита борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек, бозор ҳудуди кўздан кечирилганда, фуқаро А.Ф қочган томондаги расталар тугаган жойда, қоғоз бўлагига ўралган, қуруқ ҳолатдаги, яшил рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, назоратли ўлчовдан ўтказилганда, 2,45 грамм чиққан марихуана гиёҳвандлик воситасига ўхшаш восита ва гиёҳвандлик восита истеъмол қилишда фойдаланиладиган деб гумон қилинган, елим идиш қопқоғига қўлбола усулда жойлаштирилган ангишвона (муштук) ҳамда улар дастлаб ушланган савдо растаси тагидан 1,5 литр ҳажмдаги таг қисми тешилган, гиёҳвандлик воситаси истеъмол қилишда фойдаланилган елим идиш (баклашка) борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Бундан ташқари, фуқаро Ф.Ф нинг ёнидан 7 дона ва фуқаро С.А нинг ёнидан 5 дона “Корбамазипин” номли дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар А.Ф, С.А ва У.Ш ларга нисбатан Гулистон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “ҚАМОҚҚА ОЛИШ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech