26 Октябр 2020 йил 219

Оқолтинда "Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш ойлиги" давом этмоқда.

Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори Д. Усманова томонидан "Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш ойлиги" давомида А. Навоий махалласида яшовчи қайнона М.Х ва Саховат махалласида яшовчи келини С.Х ўртасида жанжал хақидаги хабар тушган. Маълумот юзасидан ўрганилганда қайнона келин ўртасида мунтазам равишда келишмовчилик кескинлашиб борган ҳамда бир бирига қўл кўтариш даражасига етиб борган. Мазкур холат юзасидан қайнона М.Х ва келин С.Х билан сухбат ўтказилиб, хар икки томонлама химоя ордери берилди ва химоя ордерида белгиланган чекловларни бузиши қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech