7 Октябр 2020 йил 301

Оқолтинда Нексия ёниб кетди.

2020 йил 06 октябрь куни соат тахминан 01:20лардаОқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи М39 автомобил йўлининг 924-кмда Термиз-Тошкент йўналишида Ҳайдовчи 1994 йилда туғилган Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи Э.Т Нексия-русумли оқ рангли 75Z658GA давлат рақамли автомашнасини бошқариб бораётиб, ўзидан олдинда шу йўналишда харакатланиб кетаётган “Косон махсус механизациялашган” МЧЖга тегишли фуқаро Т.Ш бошқарувида бўлган МАН-русумли, 70418ВВА давлат рақамли, Ярим тиркамаси 704683АА давлат рақам белгили бўлган тиркамасининг орқасига урилиб рул бошқарувини йўқотиши натижасида йўлнинг ўнг томонига ағдарилиб, ёнғин содир бўлган, ёнғин натижасида автомабил тўлиқ қисми билан ёниб кетган.

Натижасида: Нексия-1 автомашинасида бўлган йўловчи 1996 й.т., Сурхандарё вилояти, Қумқўрғон туманида яшовчи, Э.Ш “оғир қўшма жарохат, бош мия ёпиқ жарохати, бош мия чайқалиши, юқори лаб йиртилган жарохати, юз бўйн иккала қўл бармоқлари кўплаб майда шилинган жарохати” ташхиси билан Оқолтин туман Тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Оқолтин тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.         

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech