14 Сентябр 2020 йил 299

Оқолтинда Нексия автомашинаси йўл четидаги дарахтга урилди.

 2020 йил 13 сентябрь куни соат 04:30 ларда М-39 автойўлининг 921 км.да Хайдовчи 2000 йилда туғилган, хавфсизлик камарини тақмаган, хайдовчилик стажи 1 йил бўлган Қ.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини ишончнома билан бошқариб бораётиб руль бошқарувини йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилиб ЙТХ содир қилган.  

Натижада “Нексия” русумли автомашина йўловчиси 2002 й.т., О.З. “қорин сохаси ёпиқ жарохати ” ташхиси билан Оқолтин туман тиббиёт бирлашмаси жаррохлик бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Оқолтин тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув харакатлари олиб борилмоқда.

Хайдовчиларимиздан йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига амал қилишларингизни сўраб қоламиз!

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech