19 Сентябр 2020 йил 504

Оқолтинда КАМАЗ автомашинаси ағдарилди.

2020 йил 17 сентябр куни соат 17:50 ларда М-39 йўлининг 928 км.да Тошкент-Термез йўналиши бўйича ҳайдовчи Мирзаев Жасур Камаз-53212 русумли 30 В 866 RA давлат белгили юк автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб ағдарилиб кетган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, фақатгина транспорт воситаси техник жиҳатдан шикастланган.

Ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш вақтида белгиланган тезликдан оширмасликларини йўл қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech