3 Октябр 2020 йил 625

Оқолтинда йўлнинг белгиланмаган қисмини кесиб ўтаётган пиёдани машина уриб юборди.

2020 йил 30 сентябр куни соат 03:00 ларда 1963 йилда Бухоро вилоятида туғилган фуқаро ўзига тегишли бўлган Нексия 2 русумли 01 F 422 ZA давлат белгили автомашинани Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобил йўлнининг 920 км.да Термез-Тошкент йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб йўлнинг пиёдалар ўтиши учун мўлжалланган қисми мавжуд бўлмаган жойда йўлни чап томондан ўнг томонга кесиб ўтаётган пиёда О.Т.ни уриб юбориб ЙТХ содир этган.

Натижада пиёда О.Т. олган тан жарохатларининг оғирлик даражаси бўйича воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Оқолтин тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech