9 Октябр 2020 йил 267

Оқолтинда Дамас йўлига чиқиб қолиши натижасида Нексия ЙТҲ га учради.

2020 йил 09 октябр куни соат 15:30-ларда Нексия-2 русумли 30 S 153 UA давлат белгили автомашина ҳайдовчиси 1990 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи Х.Н. автомашинасини Оқолтин тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобил йўлининг 3 км.да Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича бошқариб бораётиб, бир йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб йўлига чиқиб қолган 1993 йилда туғилган Б.Б. бошқарувидаги Дамас русумли 01 N 319 KB автомашинасига урилиб кетмаслик учун рулни чапга буриши натижасида йўл ўртасидаги қатнов қисмларини ажратувчи бетон бардюрга ҳамда юқоридаги Дамас автомасигасига урилган.

Натижада Нексия-2 ва Дамас автомашиналарига зарар етган. ЙТҲ натижасида жароҳат олганлар мавжуд эмас.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech