5 Август 2020 йил 473

Оқолтинда "Дамас" "Автогрейдер"га етиб олди.

2020 йил 04 август куни 12:30 да Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудидан ўтган М-39 йўлининг 920 км.да Термез-Тошкент йўналишида 2000 йилда туғилган, Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани Саройли МФЙда яшовчи М.З. бошқарувидаги "Дамас" русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, ўзидан олдинда бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Қ.Ў. бошқарувидаги "Автогрейдер" йўл таъмирлаш техникасининг орқа томонига келиб урилган.

Натижада Дамас автомашинаси ҳайдовчиси М.З. ва йўловчиси Т.Ф. оғир тан жарохати олиб Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Оқолтин тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳайдовчилардан йўлларда транспорт воситасини бошқарган вақтида йўл ҳаракати ҳамда Карантин қоидаларига қатъий амал қилишларини, белгиланмаган вақтларда, қаттиқ чарчоқлик ҳолатида транспорт воситаларини бошқармасликларини сўраб қоламиз.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech