7 Ноябр 2020 йил 248

Оқолтин туманида “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги бўйича бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Оқолтин тумани ИИО Пробация гуруҳи ходимлари томонидан “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Оқолтин тумани ИИО Пробация гуруҳида 2020 йил 10 ой давомида туман-шаҳар ва бошқа вилоятлардан ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан келган суд ҳукм ва ажримларига асосан жами 53 нафар назорат остидаги шахслар хисобга олинган бўлиб, шундан аҳлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинганлар 45 нафар, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинганлар 23 нафар, шартли ҳукм қилинганлар 3 нафар, озодликни чеклаш жазоси тайинланганлар 9 нафар, мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланган 1 нафар ҳамда муддатидан илгари шартли равишда озод этилганлар 33 нафар назорат остидаги шахслар жазо ўтамоқда.

“Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги мобайнида назорати остидаги шахслар билан якка тартибдаги суҳбатлар олиб борилиб, ҳуқуқбузарликлар содир этмаслик ҳамда қайта жиноятга қўл урмасликлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари назорат остидаги шахсларни аҳлоқан тузалиш йўлига ўтганлари жиноят ишлари бўйича судларга тақдимномалар киритиб, 30 октябрь куни сайёр суд ташкил этилиб, суд жараёнида 5 нафар назорат остидаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси қўлланилиб, ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли озод этилди. Бундан ташқари 4 нафар назорат остидаги шахслар Оқолтин туман Бандликка кўмаклашиш Маркази орқали доимий ишга жойлаштирилди.

Тадбир давомида туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари, профилактика инспекторлари ҳамда Пробация гуруҳи ходимлари билан ҳамкорликда барча назорат остида турган шахслар билан профилактик ишлар олиб борилиб, уларга келгусида қайта жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этмасликлари тўғрисида расмий огоҳлантирилиб, йиғма жилдларига жамланди.

Шартли ҳукм қилинганларга судлар томонидан юклатилган мажбуриятларини бажарилиши уларнинг амалга ошириш ҳамда муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинганларни суд томонидан белгиланган тақиқларига риоя этишларини доимий назорат қилиб, иш ва яшаш жойлари текширилиб келинмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech