21 Май 2021 йил 502

Оқолтин туманида назорат остида турувчи шахслар муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Оқолтин тумани Бандликка кўмаклашиш Маракзи биносида Жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман суди томонидан сайёр суд ўтказилди. Оқолтин тумани ИИО Пробация гуруҳида жазо муддатини ўтаётган назорат остидаги шахсларнинг ишлари кўриб чиқилди.

Жумладан, Жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман судининг 20.08.2020 йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан айбдор деб топилиб, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган назорат остидаги шахс Ў.А, Жиноят ишлари бўйича Мирзобод туман судининг 14.08.2019 йилдаги ажрмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган жазо муддати 3 йил 3 ой 17кун шу муддатга ҳар ойлк иш хаққидан давлат даромади ҳисобига 20 фоиздан ундириб бориш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган назорат остидаги шахс Қ.Н, Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг 18.08.2020 йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида ҳар ойлик иш ҳаққидан давлат даромади ҳисобига 20 фоиздан ундириб бориш шарти билан 11 ой 24 кун  муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган ҳолда ЖКнинг 45-моддасига асосан 1 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланган назорат остидаги шахс У.Ж, Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг 18.08.2020 йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида хар ойлик иш хаққидан давлат даромади ҳисобига 20 фоиздан ундириб бориш шарти билан 1 йил 1 ой 24 кун  муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган ҳолда ЖКнинг 45-моддасига асосан 1 йил 6 ой муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланган назорат остидаги шахс С.М, Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг 18.08.2020 йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида ҳар ойлик иш ҳаққидан давлат даромади ҳисобига 20 фоиздан ундириб бориш шарти билан 1 йил 1 ой 24 кун муд6датга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган ҳолда ЖКнинг 45-моддасига асосан 1 йил 6 ой муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланган назорат остидаги шахс И.Оларга нисбатан суд томонидан тайинланган жазодан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Ўтказилган суд жараёнида назорат остидаги шахсларни Оқолтин тумани прокурор ёрдамчиси И.Маматов томонидан жазодан муддатидан илгари шатли озод этилган назорат остидаги шахсларни келгусида қайта жиноят содир этса Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддасига асосан жавобгарлик масаласи тушунтирилиб ўтилди.

Ўтказилган судда Жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман судининг раиси М.Мирзохидов Оқолтин туман судининг раиси ёрдамчиси С.Исакулов Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси И.Маматов ҳамда Оқолтин тумани ИИО Пробация гуруҳи катта инспектори катта лейтенант Л.А.Хамидов, инспектори катта лейтенант А.Б.Шайбековлар ва саккиз нафар назорат остидаги шахслар иштирок этишди.

 Оқолтин тумани ИИО Пробация гуруҳи

Text to speech