Оқолтин туманида Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди.
Оқолтин туманида Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кенгашининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, Хотин-қизлар кенгашларининг таркибини шакллантириш ва ишини ташкил этиш тартиби механизми йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонига мувофиқ хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларини тузиш ва иш фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-кизлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида”ги 2020 йил 14-августдаги 486-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида республикамиз бўйлаб Хотин-қизларнинг жамоатчилик кенгашлари ўз фаолиятини бошлади.
Жумладан, Оқолтин туманида ҳам мазкур кенгашнинг илк йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Хотин-қизлар кенгашининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, Хотин-қизлар кенгашларининг таркибини шакллантириш ва ишини ташкил этиш тартиби, Хотин-қизлар кенгашларининг давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тушунтириб ўтилди.
Сирдарё вилояти Оқолтин тумани хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши тўғрисида низоми асосида Оқолтин тумани хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг 18 нафардан иборат намунавий таркиби тузилиб, Хотин-қизлар Кенгашлари фаолиятини ташкил этиш бўйича жадвал ишлаб чиқилди.
Кенгаш аъзолигига туманнинг ҳар бир соҳадаги вакилларидан жалб қилиниб, улар томонидан таклифлар берилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати