5 Октябр 2020 йил 320

Оқолтин туманида гендер тенглик кафолатлари мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди.

Оқолтин туманида гендер тенглик кафолатлари ҳамда хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан химоя қилишнинг хуқуқий асослари мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди. Оқолтин тумани махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Н.Алтмишева, туман ИИБ ХҚМБ катта инспектори Д.Усманова ва USAID Ўзбекистон суд хуқуқ ислоҳоти дастури тренинги психолог Д.Реймбаева билан ҳамкорликда махаллаларда аёллар билан иш олиб борувчи ходимларнинг касбий кўникмаларини ошириш бўйича ташкил қилинган семинар давомида " Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг хуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида", "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан химоя қилиш тўғрисида" ги Ўзбекистон республикаси қонунлари ҳамда гендерга доир қонунчиликка оид билимларни мустаҳкамлаш ва улардан ахоли билан иш олиб бориш жараёнида фойдаланиш методикасини шакллантиришга қаратилди. Ушбу семинар жараёнида махаллаларда иш олиб борувчи ходимлар фаол иштирок этишди ҳамда келгуси фаолиятида тажриба ва кўникмаларга эга бўлди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech