23 Июл 2020 йил 582

Оқолтин тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳам Махсус комиссия баёни ижросини таъминланмоқда.

Мана қарийб 4 ойдан ошдики Республика худудида Коронавирус пандемиясини тарқалишини олдини олиш юзасидан бир қатор амалий чора тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Аввалида карантин қоидалари кучайтирилган тартибда назорат қилинган натижасида вируснинг тарқалиши бир мунча камайиб барқарор ҳолатга кела бошлаган эди. Республика Махсус комиссияси юқоридагиларни инобатга олиб аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида ҳудудлар "Яшил, сариқ ва қизил" тоифаларга ажратилиб, ушбу худудларда алоҳида тартиблар амалга киритилди.

Лекин ушбу чора тадбирлар ўз самарсини бермай, аҳоли томонидан карантин қоидаларига амал қилмасдан бамайлихотирликка берилиши натижасида ҳозирги кунда вирусга чалинганлар барча худудларда кун сайин ошиб бориши кузатилмоқда. Энг ачинарлиси вируснинг аҳоли орасидан аниқланиши ва юқтириш манбасининг номаълумлиги касалликка қарши курашиш жараёнида бир қатор қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб Махсус комиссия томонидан 33, 34 ва 35 сонли йиғилиш баёнлари қабул қилинди. Комиссия баёни қарорида фуқаролар томонидан карантин қоидаларига қатъий амал қилишлари, ўз-ўзини яккалаш тартибига ўтиш, транспорт воситалари ҳаракатланиши билан боғлиқ чекловлар қабул қилинди.

Оқолтин тумани худудида ўтказилган рейд тадбирлари давомида ҳам бир қатор фуқаролар, ҳайдовчилар томонидан карантин қоидаларини бузиб ҳаракатланаётганлиги аниқланиб уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, қонуний чоралар кўрилиши таъминланди.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи

 

Text to speech