12 Сентябр 2020 йил 313

Оилада бўлган жанжал туфайли "Ҳимоя ордери" берилди.

Боёвут тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори С.Турсунбоева, А.Навоий махалла профилактика инспектори М.Нуралиев ҳамда А.Навоий махалла раиси ўринбосари Ш.Захриддиновалар билан биргаликда А.Навоий махалласи, Жўшқин кўчасида яшовчи фуқаро А.Қ нинг яшаш шароити, оиласи ўрганилганда, қизи А.Л хамда келини Қ.Н лар илгари Ўз.Рес МЖтКнинг 41-моддаси билан жавобгарликка тортилиб профилактик рўйхатда турганлиги, келини Қ.Н ва қизи А.Л лар бир бири билан келишолмай мунтазам равишда хонадонда тинчлик йўқлиги хамда келини Қ.Н қайнонаси А.Қга рухий тазйиқ ўтказиши, хар хил гаплар билан жанжал қилиши аниқланди. Ўрганиш жараёнида келини Қ.Н билан профилактик сухбатлар ўтказилиб яна бу хол такрорланса ўзига нисбатан кескин чора кўрилиши хақида огохлантирилиб, қайнонаси А.Қ хамда қайнисинглиси А.Л билан боғлиқ тушунчалар берилди, ўзаро келишиб яшашлари, оила муқаддаслиги хақида сухбат ўткизилди. Шундан сўнг А.Қга "Тазйиқ ва зўравонликка қарши химоя ордери" берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech