18 Апрел 2021 йил 891

Одамфуруш ниятига етаолмади.

2021 йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси, Сирдарё вилояти ИИБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ҳамда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан одам савдоси жинояти юзасидан тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида 1983 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Д.Т, 1991 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, турмушга чиқмаган, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Кни “Спарк” русумли автомашинада Тошкент шаҳридаги халқаро аэропорт орқали Туркия давлати, Анталия шаҳрига фохишалик билан шуғулланиш учун олиб кетаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech