18 Январ 2021 йил 327

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилояти ҳудудий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти Хокимиятининг мажлислар залида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги департамент бошлиғининг ўринбосари А.Бобоев иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПФ-5775-сон "Одам савдосига ва мажбурий мехнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ҳамда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 17.08.2020 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни-633-сонли, 2-моддасига асосан, ушбу Қонуннинг моҳиятини ва аҳамиятини етказиш юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилояти ҳудудий комиссияси ишчи гуруҳи аъзолари қатнашди.

Йиғилишда вилоят ҳудудий комиссияси масъул котиби, Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Д.Н.Хаитов йиғилиш қатнашчиларига “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 17.08.2020 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни-ЎРҚ-633-сонли, ушбу Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб, мутасадди ташкилотларни олдида турган вазифалар ва улар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида ҳамда комиссия олдида турган вазифалар ҳақида тушунча берди.

Йиғилиш давомида қатнашчилар томонидан саволлар берилиб, ҳудудий комиссия ишчи гуруҳи масъул котиблари томонидан керакли жавобларини олишди.

 Сирдарё вилояти ИИБ Т ва ЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими

Text to speech