15 Сентябр 2020 йил 303

“Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан онлайн тарзда ўқув машғулоти ўтказилди.

2020 йилнинг 12 сентябрь куни Сирдарё вилояти ИИБ мажлислар залида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг баённомалари, “2019-2020 йилларда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасидаги давлат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси”, ахборот-тарғибот ишларини ташкил этиш бўйича медиа-режалар, одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия ва ҳудудий комиссиялар фаолиятини юритиш, шунингдек янги таҳрирдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан онлайн тарзда ўқув машғулоти ўтказилди.

Йиғилишда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилояти ҳудудий комиссияси ишчи гуруҳи аъзолари, жойлардан шаҳар-туман ҳудудий комиссияларини вакиллари, масъул котиблари, шаҳар-туман ИИБ мажлислар залидан қатнашди.

Йиғилиш давомида қатнашчилар томонидан саволлар берилиб, Миллий комиссия ишчи гуруҳи вакиллари томонидан керакли жавобларини олишди.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech