20 Феврал 2021 йил 333

Одам савдоси – аср муаммоси

Одам савдоси – куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш. Одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг бошқа шаклларини, мажбурий меҳнат ёки хизматларни, қуллик ёки қулликка ўхшаш одатларни, эрксиз ҳолат ёхуд инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олишни англатади.

Бугунги кунга келиб асримизнинг жиддий муаммосига айланган одам савдосига қарши кураш халқаро, минтақавий, кўп ва икки томонлама муносабатларни талаб этмоқда. Ҳозирга қадар жиноятчиликнинг ушбу турига қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бир қатор халқаро тавсиявий ва мажбурий характерга эга ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, улар доирасида ушбу хавфга қарши дунё миқёсида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Одам савдоси қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида юртимизда тизимли ишлар олиб борилмоқда! Республика "Истиқболли Авлод" Ижтимоий-ахборот маркази Сирдарё вилояти бўлими ҳамда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда "Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат органлари ҳамда фуқаролик жамияти институти ходимлари салоҳиятини ошириш орқали одам савдоси билан боғлиқ ишларни тергов қилиш ва жиноий жавобгарликка тортишни кучайтириш" лойиҳаси доирасида одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссия ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳамкорлигини жадаллаштириш юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Қизғин руҳда ўтган давра суҳбатида иштирокчилар ўзларининг қизитирган савол ва таклифлари билан ҳам мурожаат қилишди.
Тадбир сўнгида фаол иштирок этишган ҳамда ҳудудларда одам савдосига қарши тизимли иш олиб бораётган ходимларга қимматбаҳо эсталик совғалари топширилди.

Хулоса қилиб айтганда, одам савдосининг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш халқаро ва минтақавий даражада жиддий ёндашув ва ўзаро ҳамкорликка асослансагина яхши самара бериши мумкин.

Зеро, одам савдоси, унинг инсоний ҳуқуқ ва эркинликларини ғайриқонуний ва ғайри ахлоқий равишда айнан инсон томонидан камситилиши, йўққа чиқарилиши – кечириб бўлмас жиноят, оғир гуноҳ!

Text to speech