15 Ноябр 2022 йил 275

“Очиқ эшиклар куни”муносабати билан ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчиларининг Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасига ташрифи уюштирилди.

Ёшлар ўртасида ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, уларни она Ватанига садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида жорий йилнинг 14 ноябрь куни ИИВ Сирдарё академик лицейида таҳсил олаётган ўқувчиларининг Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасига ташрифи уюштирилди.

Ташриф давомида ўқувчилар Сирдарё вилояти ИИБда ташкил этилган “Аждодлар изидан авлодлар” музейи ва “Ватанпарварлик бурчаги”га ташрифи уюштирилди.

Ушбу ташрифда ўқувчилар Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг “Аждодлар изидан авлодлар” музейини кўздан кечирар экан, Сирдарё вилоятининг бой тарихи, Сардоба сув омборининг талафоти, шаҳар-туман Ички ишлар органларининг тарихи, иккинчи жаҳон уруши ва Афғонистон уруши қатнашчилари, хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришиб келган ҳамда Президент томонидан давлат мукофотига сазовор бўлган ходимлар, хизмат вазифасини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган ходимларнинг фаолиятини кўриб ўз ҳайратларини яшира олмадилар.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг байроғи ва эмблемаси, шаҳар-туман Ички ишлар органининг ташкил этилиши тарихи, уни тасвирловчи фотосуратлар, фаолиятига оид лавҳалар ва алоҳида намунали белгилар, давлат мукофотлари ва идоравий кўкрак нишонлари тасвирлари акс эттирилган стендлар, жамоа ва алоҳида ходимлар томонидан спортда эришилган ютуқлар, Амир Темурнинг "Темур тузуклари" асари ҳақидаги маълумотлар, ўзбек халқининг буюк сиймолари, мутафаккир олимлари ва алломаларининг ҳаёти ва фаолиятига оид стендлар ва ўша даврлар руҳини тўлиқ ҳис этишга имкон берувчи экспонатлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ички ишлар органларига ташрифлари ва фаолиятига оид иқтибослари акс эттирилган стендлар ушбу ватанпарварлик бурчаги ҳамда музейга ташриф буюрган ёшларда катта таасурот қолдирди.

Шунингдек, ташриф давомида ўқувчилар Сирдарё вилояти ИИБ навбатчилик қисми ҳамда «102» тизими билан ҳам яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.

Ташкил этилган бу каби маданий тадбирлар ёшларнинг ватанига ва халқига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати. 

Text to speech