20 Март 2021 йил 446

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини таъминлашда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда ички ишлар органлари хотин-қизлар бўйича инспекторларининг ҳамкорлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февраль кунидаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сон Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 18 март куни вазирлик Малака ошириш институти Сирдарё филиалида сайёр  ўқув курсларига жалб этилган вилоят ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) инспекторлари Гулистон шаҳар “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли “Намуна” маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканига ташриф буюришиб, ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари подполковниклар У.Қ.Туймабаев  ва Ў.Т.Гулматовлар, маҳалла фуқаролар йиғини раиси С.Т.Турдимуротова, маҳалла раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи Н.Латипов, маҳалла раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари Ж.М.Андақуловалар иштирокида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини таъминлашда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда ички ишлар органлари хотин-қизлар бўйича инспекторларининг ҳамкорлиги мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати давомида оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, “Соғлом оила – соғлом жамият” ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш, нотинч ва муаммоли оилаларга манзилли кўмаклашишни ташкил этиш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш, хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

 ИИВ Сирдарё академик лицейи директорининг ўринбосари майор   О.Ш.Суяров

Text to speech