21 Декабр 2021 йил 662

Ноқонуний пиротехника воситалари юзасидан тезкор тадбирлар давом этмоқда.

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ маъсул ходимлари томонидан Гулистон шаҳар ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.  

Ушбу тадбирда 1998 йилда туғилган, Гулистон шаҳар Маънавият МФЙда яшовчи фуқаро Ў.Ф Гулистон шаҳар, Маьнавият МФЙ ҳудудида “Терения” номли 48 блокда 26.400 дона (3.840.000 сўм) ва “Новый век” номли 9 дона (450.000 сўм) салют, “Супермен” номли 9 дона (450.000 сўм) салют, “7 Shots” номли 9 дона (450.000 сўм) салютларни яьни пиротехника воситаларини жами 5.190.000 (беш миллион бир юз тўқсон минг) сўмга сотаётган вақтда ҳолислар иштирокида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, баённома тузилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилиб далилий ашёлар олинди. 

Ҳолат юзасидан фуқаро Ў.Фга нисбатан Ўз.Рес МЖтКнинг 1851-моддаси билан тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноий ишлар бўйича Гулистон шаҳар судига юборилди.

 Бошқарма ТЭҚКБ

Text to speech