24 Декабр 2020 йил
529
Ноқонуний равишда пиротехника воситаси билан шуғулланаётган фуқарога маъмурий баённома расмийлаштирилди.
2020 йил 24 декабрь куни Гулистон шаҳар “Улуғйўл” МФЙ ҳудудида ўтказилган Тозалаш-Антитеррор тадбири давомида Гулистон шахар Улуғйўл МФЙ Сўғдиёна кўчаси 116-уйда яшовчи, 2002 й.т. фуқаро Ғ.А ноқонуний равишда пиротехника воситаси билан шуғулланаётганлиги ҳолати аниқланиб ва ундан далилий ашё сифатида жами 40 қути “Трения” ва 1 дона 7 “Шотс” номли пиротехника воситаси олинди. Ҳолат юзасидан фуқаро Ғ.Ага нисбатан МЖтК нинг 185/1-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати